Қўқонда “Жажжи шунқорлар” ва “ЖФЛ Қўқон” ўзаро баҳслашишди
Ads

Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани ҳисобланади. Бу кўҳна шаҳарда 1912 йилда дастлабки ўзбек футбол жамоаси тузилган. Қўқондан жуда кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиққан ва улар мамалакатимизнинг турли терма жамоалари сафида ватанимиз шаънини ҳалқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилиб келишган ва келишмоқда.

Бугун ҳам Қўқонда болалар футболига эътибор жуда яхши йўлга қўйилган деб бемалол айта оламиз. “Қўқон-1912” футбол клуби республикада биринчи бўлиб 51-сонли матабгача тарбия муассасида, “Жажжи шунқорлар” деб номланган махсус футбол гуруҳини очганлиги ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Бугунги кунда “Жажжи шунқорлар”га Мексика бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Равшан Ҳайдаров футбол сир асрорларини ўргатиб келмоқда.

Яқинда эса Қўқон шаҳрида яна бир ажойиб маскан “Аҳмадхон” спорт мажмуаси очилганлиги ҳақида хабар ҳам барчани хурсанд қилди. Бу спорт мажмуасида ёшларнинг футбол билан шуғулланишлари учун жаҳон андозалари даражасида шароитлар муҳайё қилинган.

Кеча “Аҳмадхон” спорт мажмуасида “Жажжи шунқорлар” ва “ЖФЛ Қўқон” футбол мактабининг кичкинтой 2012-2013 йилларда туғилган футболчилари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувни болажонларнинг ота-оналари , “Қўқон-1912” футбол клуби ва “ЖФЛ Қўқон” футбол мактабининг раҳбар ва мураббийлари кузатиб бордилар.

Очиғи бўлиб ўтган ўйинни кўриб олам-олам завқ олдим. Болажонларнинг тўп билан муомаласи , голни нишонлашлари ҳар қандан одамни ҳавасини келтирадиган даржада бўлди. “Жажжи шунқорлар” жамоасидан Абдуллоҳ Сайфутдиновнинг ўйинлари эса барчани лол қолдирди. Шунингдек Абубакр Акбаров, Абдулвосит Абдусалимов, Муҳаммадзиё Исломов, Абдулвосит Баҳромжонов , “ЖФЛ Қўқон” жамоасидан Фаёзбек Қодиров, Мирзаҳмад Абдуқаҳоровлар ҳам ўзларининг майдондаги ҳаракатлари билан мухлису мутахассисларнинг олқишларига сазовор бўлишди. Айниқса ҳар икки жамоа мураббийлари Равшан Ҳайдаров ҳамда Равшан Турсуновларнинг болажонларга оталардек меҳрибонлиги, уларни тилини топа олаётгани барчага манзур бўлди.

Учрашувда бироз тажрибали бўлган “Жажжи шунқорлар” йирик ҳисобда ғолиб чиқишди. Бироқ бу ерда натижа муҳим эмас эди. Муҳими ишнинг тўғри йўлга қўйилганлиги эди, дея ёзади қўқонликлар матбуот хизмати.