Қорақалпоғистонда 5та ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилигининг илк босқичи ўтказилди
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвими асосида юртимизнинг барча ҳудудларида 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган бешта ёш тоифадаги гуруҳларда футбол бўйича Республика биринчилигининг дастлабки босқич мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Махсус футбол мактаб-интернетлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқич баҳслари Қорақалпоҳистон Республикасида бўлиб ўтди.
Мусобақада ғолиб чиққан қуйидаги жамоалар ЎФАнинг 2018 йил тақвим режасига асосан ўтказилиши режалаштирилган Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди:
13 ёшлилар ўртасида - Тахтакўпир БЎСМ
14 ёшлилар ўртасида - Тахтакўпир БЎСМ
15 ёшлилар ўртасида - Нукус БЎСМ
16 ёшлилар ўртасида - Олимпия захиралари коллежи
17 ёшлилар ўртасида - Олимпия захиралари коллежи
Фикрлар