"Қўрқмай жанг шартномасини имзола". Сабриэль Матиас Шоҳжаҳон Эргашевни тролл қилиб, чақириқ билан чиқди (фото)
Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF чемпионлик камари эгаси Сабриэль Матиас ва ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев жангига буйруқ берилган эди. Матиас ўзининг инстаграм саҳифасида Эргашевни тролл қилиб, Салита промоутерлик компаниясига ўзига хос чақириқ билан чиқди.
"Salita Promotions, Дмитрий Салита жанг шартномасига имзо чекинглар, акс ҳолда сиз фақат рақамлар (гонорар) сўраётган "хўрозингиз"га ишонмайдиган бўлиб чиқасиз. Қўрқувни енгиб, жангга имзо чекинглар. Пул хоҳласа, олдин мени мағлуб этсин", - деса пост жойлаган Матиас.
Фикрлар