Қойил қолса арзийдиган футболчи
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Роналду — ажойиб футболчи. Унинг қилаётган ишларидан қай даражадаги ўйинчи эканлигини билиш мумкин. Криштиану ўз танасига қандай ғамхўрлик қилишни билади. Ҳар бир машғулотга ўта маъсулият билан ёндашади. Унинг бу ишлари ёш футболчиларга ҳақиқий мотивация. Унга қойил қоламан, — деди де Хеа “Манчестер Юнайтед” сайтига берган интервьюсида.
Роналду ўтган мавсумда “қизил иблислар” сафида барча турнирларда 38 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 24 та гол ва битта ассистни ёздириб қўйди. Ҳужумчининг инглиз клуби билан шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
Фикрлар