Қозоғистон 2030 йилги қишки Олимпиадани қабул қилишга ариза бериши мумкин

Айрим ОАВларда Қозоғистон 2026 йилги қишки Олимпиадага мезбонлик қилиши мумкинлиги борасида хабарлар тарқалган эди. Ушбу хабарлар юзасидан Қозоғистон МОҚ вице-президенти Андрей Крюков расмий баёнот берди. 

Унга кўра, мамлакат 2026 йилги ўйинларни қабул қилишга даъвогар давлатлар орасида бўлмайди. Бироқ 2030 йилги Олимпиада учун курашиши мумкинлиги айтиб ўтилган. Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри 2022 йилги қишки Олимпиадага мезбонлик учун жиддий кураш олиб борган ва якунда Пекин шаҳрига 4 овоз имкониятни бой бериб қўйганди. 

2026 йилги мусобақага мезбон шаҳар келаси йили маълум қилинади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!