Қозоғистон. Игорь Сергеев тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди (фото)
“Тобол” клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев Қозоғистон Премьер-лигаси 1-тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Sports.kz сайти “Акжайик” дарвозасини ишғол қилган ҳамюртимизни рамзий термага киритди.
“Сергеевнинг ушбу беллашувдаги дастлабки голи бекор қилинган бўлсада, у якунда майдонни голсиз тарк этмади”, – дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, 28 ёшли ҳужумчи томонидан киритилган гол “Тобол”га 3 очко келтирди.
Фикрлар