Қозоғистон. Нагаев захирадан тушиб жамоасига ғалаба келтирди (видео)
Ads

Бугун Қозоғистон Премьер-лигасида 15-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Иван Нагаев тўп тепадиган “Ордабаси” жамоаси ўз майдонида “Оқжайиқ” жамоасини қабул қилди.

Учрашувнинг 39-дақиқасида меҳмонлар ҳисобни очишган эди. Биринчи бўлим сўнггида эса “Ордабаси” футболчилари ҳисобни тенглаштиришди.

Ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида мезбонлар устози Иван Нагаевни иккинчи бўлим аввалида захирадан майдонга туширди ва ҳамюртимиз 77-дақиқада гол киритиб, чимкентликларга ғалаба келтирди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Ордабаси” жамғарган очколар сони 22 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Қуйида эса ушбу ўйин видеошарҳи билан танишиш имконига эгасиз.

Қозоғистон Премьер-лигаси. 15-тур

“Ордабаси” – “Оқжайиқ” 2:1

Голлар: Еркебулан Тунгишбаев (44), Иван Нагаев (77) – Малик Мане (39).