Қозоғистонда бўлиб ўтаётган бокс бўйича "Элорда кубоги"да қандай натижалар қайд этилмоқда?
Хабар бериб ўтганимиздек, Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича "А" классдаги "Элорда кубоги" беллашуви давом этмоқда. Ортда қолган икки кун давомида бир қанча ҳамюртларимиз ўз жангларини ўтказиб улгурди. 29 июнь куни рингга кўтарилган боксчиларимиз Шаҳзод Музаффаров, Мужибилло Турсунов, Саиджамшид Жафаров ва Лазизбек Мулложонов ғалаба қозонганди. Абдулазиз Абдупаттаев эса имкониятни бой бериб қўйди. 30 июнь куни икки нафар боксчимиз рингга кўтарилди. Дилшод Абдумуродов тожикистонлик, Дилшод Рўзметов эса хитойлик рақибидан устун келди. Аёллар ўртасидаги беллашувларда Фарзона Фозилова, Маржона Савриева, Навбаҳор Ҳамидова ва Соҳиба Рўзметова кечаги баҳсларда ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди. Моҳинабону Абдуллаева ва Ҳадичабону Абдуллаева афсуски имкониятни бой бериб қўйди.
Фикрлар