Қозоғистонда бўлиб ўтаётган турнирда финалчилар номи аниқ бўлди, бир вазнда олтин медаль нақт (жуфтликлар)

  • 14 май, 2022, 21:06
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 1
  • Бокс
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Совет Иттифоқи қаҳрамони Салгат Нурмагамбетов хотира турнири бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтди. Унда иштирок этган 5 нафар боксчиларимиздан 4 таси финалга йўл олди. 86 кг вазн финал баҳсида икки ҳамюртимиз ўзаро жанг ўтказади. 

Tecno

Ярим финал натижалари: 

60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов (Ўзбекистон 1) - Эдилет Қурметов (Қозоғистон) ғалаба

60 кг: Хакимов Фарёзбек (Ўзбекистон 1) - Миғметолла Молдашев (Қозоғистон) мағлубият 

80 кг: Жасурбек Йўлдошев (Ўзбекистон 1) - Муҳаммад Эбдихалиқ (Қозоғистон) ғалаба (рақиб рингга кўтарилмади) 

86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон 2) - Бекзад Танатар (Қозоғистон) ғалаба 

86 кг: Жўрабек Тоштемиров (Ўзбекистон 1) - Иля Кисилев (Қозоғистон) ғалаба

15 май куни бўлиб ўтадиган финал жанглари: 

60 кг: Адҳамжон Муҳиддинов - Ниғметоллла Молдашев (Қозоғистон)

80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Санжар Акматов (Қирғизистон) 

86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон 2) - Жўрабек Тоштемиров (Ўзбекистон 1)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
15/05/2022 14:25
койил! боксчиларимиздан футболчилар урнак олса арзийди