Қозоғистонлик боксчилар учун карантин тугадими?

Бокс бўйича Қозоғистон эркаклар терма жамоаси мамлакатда карантин бўлишига қарамай, Олмота шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари ўзтказишни режалаштиряпти. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Галимбек Кенжебаев мамлакат бокс федерацияси расмий сайтига берган интервьюсида маълум қилди.

“Биз 25 майдан 12 июнгача Олмотада ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқчимиз. Машғулотлар махсус жисмоний тайёргарлик дастури бўйича ўтказилади. Машғулотлар барча санитария-гигиения меъёрларига мувофиқ олиб борилади. Ушбу йиғинга 30 нафардан ортиқ спортчи жалб этилмайди”, - дейди Кенжабаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!