Қозоғистонлик мураббий Тошкентдаги турнир ҳақида: Мусобақага ташкилий томонлама яхши тайёргарлик кўрилган
Хабар бериб ўтганимиздек, шу кунларда Тошкент шаҳрида бокс бўйича 2004-2005 йилларда таваллуд топган боксчилар ўртасида Ўзбекистон бокс фахрийлари шарафига халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.
Мусобақага Қозоғистондан ташриф буюрган мураббий турнир ҳақидаги қисқа таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Турнир бир неча йилдан буён ўтказилиб келмоқда. Мана, Қозоғистон, Россия ва Тожикистондан жамоалар баҳсларда иштирок этишмоқда. Турнир яхши савияда ўтказилмоқда. Ташкилий томонлама ҳам яхши тайёргарлик кўрилган.
Мусобақада яхши ва кучли болалар иштирок этишмоқда", - деди Нуржан Асанов.
Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Фикрлар