ҚПЛ. Жепаровнинг жамоаси гранд клуб устидан ғалабага эришди
Шанба оқшомида Қозоғистон Премьер-лигасида 27-тур ўйинлари старт олди.
Ҳамюртимиз Сервер Жепаров фаолият олиб борадиган "Жетису" клуби ўз майдонида мамлакатнинг байроқдор жамоаларидан саналадиган "Қайрат" билан куч синашди.
Мазкур беллашувда толдиқўрғонликлар кучли рақиб устидан ғалабага эришдилар - 1:0. Жепаров бугун захирада қолди.
Ушбу муваффақиятдан сўнг "Жетису" жамғарган очколар сони 36 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
Қозоғистон Премьер-лигаси. 27-тур
"Жетису" - "Қайрат" 1:0.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар