Рабиьо фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин
Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириш имкониятига эга. "Todofichajes" нашри хабарига кўра, франциялик ярим ҳимоячи хизматларига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Рабьо “кекса синёра” сафида 2019 йилнинг июлидан буён ўйнаб келмоқда. Ярим ҳимоячининг Италия гранди билан амалдаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт портали унинг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Италия чемпионатининг жорий мавсумида 28 ёшли ярим ҳимоячи тўртта ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар