Рабьо ПСЖ билан шартномани узайтиришдан бош тортди
Ads

ПСЖ ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо парижликлар билан шартномани узайтиришдан бош тортди, дея хабар бермоқда француз ОАВ. У тез орада бошқа жамоага ўтишни режалаштирган.

RMC Sport нашри тарқатган хабарга кўра, футболчи музокаралар ўтказмаган. Шу сабаб жамоа унга янги келишув таклиф қилмайди ва клуб ундан келажагини ўзи танлашини сўраган.

23 ёшли футболчи бу мавсум ПСЖ сафида 18 ўйинда майдонга тушиб, 2 гол ва 2 голли узатмага муаллифлик қилган.