Рафа Юсте: Хави янги "Барселона"нинг бир қисми бўлади

"Барселона" вице-президенти Рафаэль Юсте "кўк-анорранглилар" бош мураббийи Хави билан ҳамкорликни давом эттириш ҳақида гапирди. 

"Хави лойиҳамизга ишонади. Биргаликда муваффақиятга эриша оламиз. Биз чемпионликни қўлга киритишимиз керак ва бу йўлда Хавига ишонамиз. У жамоанинг ва "Камп Ноу"даги янги "Барселона"нинг бир қисми бўлади", - деди Юсте. 

Қайд этиш лозим, инсайдер Фабрицио Романо Хави келаси мавсум якунига қадар испаниялик мутахассис "Барселона"да қолишини тасдиқлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!