Рафаэль Бенитес “Челси” футболчисига харидор

“Эвертон” бош мураббийи Рафаэль Бенитес клуб мутасаддиларини “Челси” ҳимоячиси Маланга Саррга эътибор қаратишга чақирди.

Истеъдодли ҳимоячи ҳали Томас Тухель ишончини тўлиқ оқлагани йўқ ва тажрибасини ошириш, ўйин амалиятига эга бўлиш учун ижарага бериладиган футболчилар рўйхатига киритилган. Саррнинг агентлари айни пайтда футболчига янги иш жойи қидирмоқда.

“Челси” вакиллари ҳам Саррни премьер-лига ўйинларида “пишишини” истаяпти ва “Эвертон” ҳимоячи учун зўр вариант ҳисобланади.

Бенитес Саррга қизиқаётганига қарамай, унга асосий таркибдан жой кафолатламаяпти. “Аристократлар” айнан мана шу вазиятдан хавотирди. Сарр “Эвертон”га ўтиб, захирада ўтирганидан лондонликларга фойда йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!