Рафаэль Бенитес

«Реал», «Челси» ва «Ливерпуль» клубларининг собиқ устози Рафаэль Бенитес «Марсель»дан бўлган таклифни рад этди. Айтиш керакки, бир неча кун олдин Андре Виллаш-Боаш ўз хоҳишига кўра, жамоа бош мураббийлигидан кетган эди.

Француз клуби спорт директори Пабло Лонгория айнан Бенитес номзодига қизиқиш билдираётган эди. Аммо 60 ёшли испаниялик мутахассис премьер-лигага қайтмоқчи. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Бенитеснинг сўнгги иш жойи Хитойнинг «Далянь Про» клуби бўлган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)