Рафинья: Неймарнинг хатоси Бразилияда туғилгани

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Рафинья терма жамоадаги шериги Неймар борасида фикр билдирди:

"Бразилиялик мухлислар Неймар жароҳат олганидан хурсанд бўлишмоқда. Қанчалик ачинарли бўлса ҳам айтиш керакки, унинг энг катта камчилиги - Бразилияда туғилгани. Бу давлат унинг футболи ва иқтидорига лойиқ эмас", - деди "Барселона" вингери.

Аввал хабар берганимиздек, Неймар Швейцария ва Камерунга қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Режа бўйича у плей-офф баҳсларига қадар сафга қайтиши кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!