Раҳбарларга ақл ўргатган футболчи билан шартнома бекор қилинди
"Галатасарой" клуби ярим ҳимоячи Юнес Беланда билан амалдаги шартномани бекор қилди.
Бунга 31 ёшли марокашлик футболчининг чемпионат доирасида "Сивасспор"га (2:2) қарши ўтказилган ўйиндан сўнг “Галатасарой” стадиони майдонини танқид қилгани сабаб бўлган.
“Бундай майдонда ўйнаш осон эмас. “Галатасарой” раҳбарияти бунинг ечимини топиши керак. Улар бу ерда футбол ўйнашимизни билишади. Улар стадионга ғамхўрлик қилишлари керак
Майдонда биз ўйнаймиз, улар эса ўз вазифаларини тўғри бажаришлари керак. Ҳатто машғулот майдони ҳам бундан яхшироқ. Бу нормал ҳолатми? Йўқ”, - деди Беленда.
“Сивасспор” билан ўйиндан сўнг Беланда клуб имижи ва клуб бошқарув кенгаши аъзоларининг обрўсига путур етказадиган баёнотлар берди, бу шартнома шартлари ва клубнинг ички интизом қоидаларини бузиш ҳисобланади.
Ҳамкорликни давом эттириш имконсиз бўлиб қолди, футболчининг шартномаси дарҳол бир томонлама ва узрли сабабларга кўра бекор қилинди”, - дейилади клуб баёнотида.
Фикрлар