Ражабов “Навбаҳор”га, Исаев “Динамо”га эжарага берилди

 

Иккинчи давра баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган “Олмалиқ” жамоаси таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, жамоани 3 нафар футболчи (Дониёр Усмонов, Забиҳилло Ўринбоев, Алибобо Раҳматуллаев) тарк этди. Улар ўрнига Вусал Магеррамов, Зафар Полвонов, Санжар Рихсибоев, Фарҳод Тожиев, Лутфулла Тўраев таклиф этилишди.

Таркибда юзага келган рақобат сабаб, жамоа раҳбарияти яна икки футболчини ижарага беришга қарор қилди. Мурод Ражабов иккинчи даврани "Навбаҳор" таркибида ўтказса, Муҳаммад Исаев Самарқанднинг "Динамо" жамоаси шарафини ҳимоя этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!