Ракитич Бекхэмнинг қўнғироғини кутяпти

“Барселона” хавбеки Иван Ракитич МЛСда ўйнаш истаги борлигини билдирди.

“АҚШда футбол йилдан-йилга ривожланиб бораётганини кўриш мумкин. Бу катта эътибор ва мен бундан хурсандман. Чунки, футбол қандай ривожланаётганини кўриш ёқимли.

Кўрамиз, балки Бекхэм менга қўнғироқ қилар”, - дейди хорватиялик футболчи.

Маълумот учун, Дэвид Бекхэм МЛСда иштирок этувчи «Интер Майами» клуби хўжайини ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!