Рамос, югур! Бу ерда юлдуз ҳам, сардор ҳам эмассан!

ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино “Реал”нинг собиқ сардори Серхио Рамос парижликлар сафида нега ҳалигача дебют қилмаётганига муносабат билдирди.

- Жамоага қўшилиш осон эмас. Сиз жароҳатлангансиз, машғулотлар графиги бошқача, жамоадошлар билан чиқишиб кетиш керак. Рамоснинг ҳозирги ҳолати аввалгисидан кескин фарқ қилади. У айни пайтдаги ҳолатини ҳазм қилсин. Энди у яхши спорт формасига кириш учун тер тўкиши лозим. Бу ердаги ҳақиқий вазияти қандай эканини тушуниб етиши керак, - деди Маурисио Почеттино.

Рамос “Реал”дан эркин агент сифатида июлда келганидан бери бирорта учрашувда қатнашмади. У алоҳида шуғулланмоқда.

Аввалроқ, Серхио Рамоснинг такаббурлиги ПСЖ футболчиларига маъқул келмагани ҳақида ҳам хабарлар тарқатилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ftyghh Ghkll
10/10/2021 17:06
Kante va lewandawski osa kere