Рамос фаолиятида ғаройиб воқеа юз берди

ПСЖ марказий ҳимоячиси Серхио Рамос Париж клубида дастлабки рекордини ўрнатди. Испан ҳимоячиси пойтахт клубида барча турнирларда дастлабки 30 та учрашувида бирор маротаба мағлубиятга учрамаган ягона футболчига айланди.

Бу борада аввалги рекорд ПСЖнинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Раи Соузага тегишли бўлиб, бу футболчи парижликлар сафидаги дастлабки 29 та учрашувида мағлубият кўрмаган эди.

Серхио Рамос узоқ йиллар давомида “Реал” сардори бўлганини яхши биламиз. Тажрибали футболчи 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида ПСЖга кўчиб ўтганди.

Жорий мавсумда Рамос ПСЖ учун барча турнирларда 17 та учрашувда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!