Рамос Испания чемпионатидан Хитойга йўл олади
Ads
 

Қишки трансферлар вақтида Испания чемпионати клублари ҳам ўз таркибларини кучайтириш учун қатор ўзгаришларни амалга оширмоқда. Ла лигада қолиш учун курашаётган "Гранада" жамоаси ҳам шу йўлдан бормоқда.

Моҳир ҳужумчига эҳтиёж сезаётган "Гранада" Бундеслига вакили - Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси ҳужумчиси Андриан Рамосни ижарага олишга бел боғлади. Томонлар футболчининг ярим йиллик ижараси борида келишувга эришди.

"Гранада"да ярим йил тўп сурадиган Рамос Испаниядаги фаолиятидан сўнг Хитой Суперлигасига кўчиб ўтади. Келишувга кўра колумбиялик футболчи учун "Чунцин Лифань" клуби "Боруссия"га 8-10 миллион евро тўлаши керак бўлади.

SPORTS.uz