Рамос сариқ карточка олиш борасида ЕЧЛда рекорд ўрнатди
Қўполларнинг қўполи...
Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос УЕФА Чемпионлар лигаси тарихидаги энг қўпол ўйинчига айланди.
Аниқроғи, 32 ёшли футболчи кеча “Рома”га (3:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда ҳакам томонидан сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Эътиборлиси, бу Рамоснинг Чемпионлар лигасидаги 37-сариқ карточкаси бўлди.
“Қироллик клуби” сардори бу борада МЮ собиқ хавбеки Пол Скоулзни (36та) ортда қолдирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар