Рамос ва Варан “Спортинг”га қарши ўйнай олади
Ads

Хабарингиз бор, 22-23 ноябрь кунлари ЕЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур ўйинлари бўлиб ўтади.

Бу турда Мадриднинг “Реал” клуби Португалияда “Спортинг” билан куч синашади.

Мазкур беллашув учун “қироллик клуби” устози Зинедин Зидан 20 футболчини учрашув қайдномасига киритди.

Ушбу қайдномага Серхио Рамос ва Рафаэль Варан ҳам киритилган. Ушбу футболчилар кеча Португалия клубига қарши ўтказилган машғулотларда иштирок этишган.

Маълумот ўрнида, “Спортинг” – “Реал” баҳси 22 ноябрь куни ўтказилади.