Рамос яна Испания терма жамоасида кўриниш бериши кутилмоқда

Серхио Рамос Испания терма жамоасида яна кўриниш бериши кутилмоқда. ПСЖ футболчиси тез орада терманинг янги бош мураббийи Луис де ла Фуэнте билан учрашиб, шу борада суҳбатлашади. 

Рамос жорий мавсум яна аввалги формасини тиклашга муваффақ бўлди. У айни пайтда парижликлар сафида деярли барча ўйинларда иштирок этмоқда. 

Маълумот ўрнида, Испания терма жамоасининг аввалги бош мураббийи Луис Энрике Серхиони Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига олиб кетмаганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!