Рамоснинг ўрнига зўр футболчи келади

“Реал” раҳбарияти жамоа сардори Серхио Рамоснинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Чунки томонлар ўзаро келишувга эриша олмаяпти. Келишган тақдирда ҳам, мадридликлар келажак учун ёш ва кучли ҳимоячи олиш имкониятидан фойдаланиб қолмоқчи.

“Қироллик клуби” скаутлари жамоага Пау Торресни олишни тавсия қилмоқда. “Вильярреал”нинг етакчисига айланган ҳимоячининг трансфери 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Гарчи “Реал”га бу суммани топиш қийинчилик туғдирмаса-да, жиддий клублар билан рақобатлашишига тўғри келади. Айни пайтда Пау Торрес “Арсенал”,  “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” нишонида турибди.

Роналду испанлар гегемонлигига барҳам бермоқчи

“Реал” раҳбари бир шарт эвазига Рамосга жавоб бериб юборишга тайёр

ПСЖ Рамосга қанча ваъда қилаётгани ошкор бўлди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!