Рамзан Кадиров: Салоҳ Чеченистонда уни қанчалик ёқтиришларини кўриб ҳайрон қолди

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Кадиров ЖЧ-2018да иштирок этиш учун келган ва айнан Грозни шаҳридан қўним топган Миср терма жамоасининг Россиядаги илк куни ҳақида мисрлик футбол юлдузи Муҳаммад Салоҳнинг фикрларини баён этди.

“Салоҳ Чеченистонда уни бу қадар ёқтиришларини ва ҳурмат қилишларини кўриб ҳайратга тушди. У бундай илиқ ва дўстона қабул учун барчага ўз миннатдорчилигини билдирди. Қолаверса, Миср элчиси Ихбан Наср ва терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер Грозни шаҳрида улар учун ташкил этилган шарт-шароитлардан мамнун эканликларини билдиришди”, - дейди Кадиров.

Эслатиб ўтамиз, Миср терма жамоаси мундиалнинг “А” гуруҳида Россия, Уругвай ҳамда Саудия Арабистони терма жамоаларига қарши кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!