Раньери қишда “Фулхэм”га
Ads

Лондоннинг “Фулхэм” клуби бош мураббийи Клаудио Раньери қишки трансферлар даврида жамоага кимни олиб келиш масаласида бир қарорга келди.

The Mirror нашри тарқатган хабарга италиялик мутахассис жамоа раҳбариятидан давралар оралиғида "Челси" ярим ҳимоячиси Дэниел Дринкуотерни сотиб олишни сўраган. Айтиш лозимки, Дринкуотер “Лестер”да айнан Раньери қўл остида тўп сурган эди.

Маълумот учун, Дринкуотер жорий мавсум “Челси”да бор йўғи 1та ўйинда майдонга тушди. Шу боис ҳам у барқарор ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Фулхэм”нинг таклифига рози бўлиши мумкин.