Рангник, бу сенга Германия эмас
АПЛ 26-туридан ўрин олган “Лидс“ - МЮ учрашувида қизиқ воқеа содир бўлди. Ўйин мобайнида меҳмонлар бош мураббийи Ральф Рангник бош ҳакам Пол Тирнига бир неча марта эътирозлар билдирди ва бунга англиялик ҳакам ҳам муносиб жавоб берди.
“Мен ҳакамга ўйиндан сўнг “Лидс“нинг иккинчи голи борасида норози эканимни айтдим. Унга “Германияда буни ҳатто VAR ҳам кўриб чиқмасди, у ерда қоида бузилгани аниқ эди“, - дедим.
Шунда Пол менга қараб “ошна, бу ер Германия эмас, бу жойлар Англия деб аталади. Сен футбол ҳақида кўпроқ ўрганиш учун АПЛга келгансан“, - деб айтди, - деди германиялик мутахассис.
Фикрлар