Рангник армонда қолди!

“Манчестер Юнайтед”ни Чемпионлар лигасига олиб чиқолмаган Ральф Рангник клуб қишки трансферлар вақтида уч ҳужумчининг трансферини уддалай олмаганини ошкор қилди.

- Қишда ҳужумчи кучайтириш учун аниқ вариантлар бўлганди. Мен улардан учтасини айтаман. Луис Диас ҳозир “Ливерпуль”да ўйнаяпти. Хулиан Альварес ёзда “Манчестер Сити”га қўшилади. Душан Влаховични ҳам қўлдан чиқардик, - деди Ральф Рангник.

Манчестерликларда “Фиорентина” ҳужумчиси Душан Влаховични олиш имкони бўлган. Бироқ, бу трансфер амалга ошмади ва сербиялик тўпурар “Ювентус” таклифини қабул қилди. Душан туринликлар тарихидаги энг қиммат тўртинчи футболчи сифатида қайд этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!