Рангник қиммат ҳужумчини кўзлади

Football London нашри “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рагник клуб хўжайинларини “Челси”дан Тимо Вернерни олишга чақираётгани ҳақида маълумот тарқатди.

Германиялик мутахассис Лондон клубида ўз ўрнини топа олмаётган ҳамюрти “Манчестер Юнайтед”ни кучайтира оладиган сифатларга эга эканига ишонмоқда.

Рангникнинг таъкидлашича, агар “Челси” Вернерни захирада ушлаб қолаверса, футболчи “Манчестер Юнайтед” таклифини муаммосиз қабул қилади.

Аввал ҳам манчестерликлар “Челси”дан Хуан Мата ва Неманья Матич каби истеъдодли ўйинчиларни трансфер қилишни уддалаган ва Вернер билан ҳам шундай бўлиши мумкин.

Германиялик ҳужумчининг трансферини амалга ошириш учун “Манчестер Юнайтед”га 65 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!