Рақиб "Бавария"ни "уйғотиб" юборди

Германия Бундеслиганинг 23-турида “Бавария” ўз майдонида “Гройтер Фюрт” клубини қабул қилди.

Ушбу баҳсда майдон эгалари яққол устунлик билан рақибини мағлуб этди. Меҳмонлар аъзоси Бранимир Хргота бўлим охирларида ҳисобни очди ва танаффусга 0:1 ҳисобида чиқиб кетдилар.

Иккинчи бўлимда эса “Бавария”ни тўхтатишнинг имкони топилмади. Роберт Левандовски дублни расмийлаштирган бўлса, Грисбек автоголи билан “Бавария”га ёрдамлашиб юборди. Ўйинга нуқта қўйган голни эса Шупо Мотинг киритди. Якуний ҳисоб 4:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!