Рақиб “Манчестер Сити”га 30 миллион фунт тўлайди

  • 15 августа, 10:31
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия Премьер-лигасининг икки клуби – “Манчестер Сити” ва “Ноттингем Форсет” 22 ёшли ҳужумкор футболчи Жеймс МакЭйти трансфери бўйича келишувга эришди.

Tecno

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, “ўрмончилар” истеъдодли ўйинчи учун бадал пули сифатида 22 миллион фунт стерлинг тўлайди.

МакЭйтининг натижаларига қараб, “Манчестер Сити” яна бонуслар олиши кутилмоқда ва шундай умумий сумма 30 миллион фунтни ташкил қилади.

Энг муҳими эса, “шаҳарликлар” футболчини қайта сотиб олиш ҳуқуқини ҳам ўзида сақлаб қолди.

Жеймс МакЭйти “Манчестер Сити” тизимида тарбияланган футболчи ҳисобланади. У асосий жамоада барча турнирларда 34 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини етти маротаба ишғол қилган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию