Рақибнинг юзига ёпишиб кетган “Уотфорд” футболчисига қандай жазо қўлланади?
Ads

Англия Футбол Ассоцияцияси “Уотфорд” жамоаси ҳужумчиси Трой Динига қарши иш очди. Бу ҳақда “The Telegraph” хабар бермоқда.

29 ёшли форвард “Сток Сити”га қарши баҳсда рақиб футболчиси – Жо Алленга ташланган ва унинг юзини йиртиб юборишга тайёрдек, кўринган эди.

Юқорида номи тилга олинган манба берган хабарга кўра, унга 3 ўйинлик дисквалификация хавф солмоқда. Шундай бўлган тақдирда, Дини жамоасининг “Эвертон”, “Вест Хэм” ҳамда “Ньюкасл”га қарши баҳсларини ўтказиб юборади.