Рашидовнинг жамоаси “Ал-Айн”ни енга олмади

Бугун БАА Про-Лигасида 8-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият олиб борадиган “Ал-Жазира” клуби сафарда “Ал-Айн”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйин 2:2 ҳисоби билан якунига етди. Рашидов ўйинни заҳирада бошлади ва иккинчи бўлим аввалида заҳирадан майдонга туширилди.

Бу ўйиндан сўнг “Ал-Жазира”нинг очколари сони 10 тага етди ва турнир жадвалида 6-ўрин  бормоқда.

БАА Про-Лигаси. 8-тур

“Ал-Айн” – “Ал-Жазира” 2:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!