Расман. Афсонавий Роббен яна майдонга қайтди!

Голландиялик футбол афсонаси Арьен Роббен катта футболга қайтгач илк учрашувини ўтказди.

36 ёшли футболчи "Гронинген" сафида "Алмер Сити"га қарши бўлиб ўтган ўртоқлик ўйинида асосий таркибда майдонга тушди ва 30 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, Роббен 2019 йилда бутсаларини михга илганини маълум қилган эди. Аммо ўтган ой яна катта футболга қайтишга қарор қилди. У фаолияти давомида “Челси”, “Реал” ва “Бавария” каби гранд клубларда тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!