Расман! "Ал-Насср" Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаган футболчи билан шартнома имзолади

CHERY AUTO

Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси расман ўз сафига уругвайлик футболчи Жонатан Родригесни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Tecno

Манбанинг маълум қилишича, Жонатан бугун риёдликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади ва машғулотларга қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Родригес фаолияти давомида "Пеньярол", "Бенфика", "Депортиво" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 28 ёшли Жонатан қанотларда ва марказий ҳужумда ўйнай олади. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию