Расман! "Андижон" хорижлик мураббий билан келишувга эришди

Муборакнинг "Машъал", Қаршининг "Насаф" ва Олмалиқнинг АГМК клублари орқали ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган россиялик мутахассис Виктор Кумиков "Андижон" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Андижон" футбол клуби раҳбарияти россиялик мутахассис билан музокара олиб борди ва музокара натижалари ижобий якунланди. 57 ёшли мутахассиснинг сўнгги жамоаси Қозоғистоннинг "Атирау" клуби бўлган эди.

Маълум муддат Қозоғистон терма жамоасида мураббийлик қилган Виктор Кумиков фаолияти мобайнида икки марта Қозоғистон чемпиони, бир марта мамлакат Кубоги ва Суперкубок соҳиби бўлган ҳамда уч маротаба мамлакатнинг энг яхши мураббийи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirali Hcerali
12/05/2020 11:52
Яхши К,у'мик,ов ишларига ривож тилаймен