Расман! Антони Марсьяль Ла Лига гранди сафига кўчиб ўтди (ФОТО)

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль мавсумни "Севилья"да давом эттирадиган бўлди.

Ла Лига гранди 26 ёшли франциялик футболчини 5 миллион евро эвазига мавсум охиригача ижарага олди. Бундан ташқари, андалусияликлар ушбу давр мобайнида Марсьялнинг маошини тўлиқ тўлаб беради. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Марсьяль перешел в "Севилью"

Марсьяль "Манчестер Юнайтед" сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган ушбу давр мобайнида жами 269 та ўйинда майдонга тушди ва 79 та гол ҳамда 50 та голли узатмага муаллифлик қилди. У бунгача "Лион" ва "Монако" клубларида ўйнаган. Франция терма жамоаси сафида эса 30 та учрашув ўтказиб, 3 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!