Расман! "Арсенал" ҳимоячиси клубни тарк этди
Расман "Арсенал" футболчиси Пабло Мари клубни тарк этиб, "Монца"га ўтди. Буни Италия клуби расмий саҳифаси орқали маълум қилди.
29 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда "Монца"га ижарага берилганди. У жамоасининг 31 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Маълумот учун, Мари "Арсенал"га 2020 йили "Фламенго"дан келган. Мазкур трансфер орқали "канонирлар" 6 миллион евро ишлаб олди.
Фикрлар