Расман! "Арсенал" ўз сафига "Боруссия" Дортмунд футболчисини қўшиб олди

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Боруссия" Дортмунд ҳимоячиси Сократис Папастатопулосни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда “канонирлар” расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Берилган маълумотларга қараганда 30 ёшли грециялик футболчи лондонликлар билан узоқ йиллик шартномага имзо чеккан. Папастатопулос энди “Арсенал”да 5-рақам остида тўп сурадиган бўлди.

Маълумот учун, Папастатопулос якунланган мавсум “Боруссия” сафида жами 43та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!