Расман! "Арсенал" посбони "Фулхэм"га ўтди (фото)

"Фулхэм" клуби "Арсенал" посбони Бернд Ленони ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди. 

Унга кўра, томонлар 3 йиллик шартномага имзо чеккан. Трансфер суммаси бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 8 миллион фунт стерлингни ташкил этади. 

Футболчининг ўзи ҳам "Фулхэм"га ўтгани ҳақида қисқача тўхталиб ўтди:

"Бу ерда бўлиш ажойиб ҳисларни бағишламоқда. Мен майдонга тушишни ва "Фулхэм"нинг ғалабасига ҳисса қўшишни интиқлик билан кутяпман. Мослашиш учун озроқ вақт талаб этилиши табиий. Муҳими, бу жараён вақтинчалик ҳолат", - деди германиялик дарвозабон.

fulham

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!