
Расман! "Арсенал"га керак бўлмай қолган футболчи "Рома"га ўтди (фото)
Римнинг "Рома" жамоаси ўз сафига янги футболчини қўшиб олди.
Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, "Арсенал" ярим ҳимоячиси Энзли Мейтленд-Найлз фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради. Англиялик хавбек мавсум сўнгига қадар "бўрилар" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Мейтленд-Найлз жорий мавсум "канонирлар" либосида 11 учрашувда 1 ассист муаллифига айланди. У келиб қўшилган Элдор Шомуродов жамоаси А Серия турнир жадвалида 7-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар