Расман: "Атлетико" - Ла Лига-2021 чемпиони!

Испания Ла Лигаси 38-туридан ўрин олган барча учрашувлар ўз ниҳоясига етди. "Атлетико" Мадрид "Реал Вальадолид" майдонига сафар уюштирди ва 1:2 ҳисобидаги иродали ғалабани қўлга киритди. Шу тариқа, "матрасчилар" Ла Лига бу мавсумининг мутлақ чемпионига айланди! 

"Атлетико" ўйин бошида гол ўтказиб юборганига қарамай, ирода кўрсатиб, Корреа ҳамда Суарезнинг голлари эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олишга муваффақ бўлди: 1-2!. Ўйин шу ҳисобда якун топди. "Атлетико" - узоқ йиллик танаффусдан сўнг яна чемпион!

Чемпионлик билан барча "Атлетико" мухлисларини табриклаб қоламиз!

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Атлетико" чемпионликни қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    Ренан Лоди қўпол ўйини учун сариқ карточка олди.

  • 85'

    Корреа ўрнига Эррера ўйинни кучайтириш учун ўйинга қўшилди.

  • 83'

    Фелипе сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 82'

    Феде ва Янко ўрнига Кике ҳамда Эрвиас ўйинга қўшилди.

  • 79'

    "Атлетико"да ўзгариш: Льоренте ўрнига Кондогбиа ўйинга қўшилди.

  • 75'

    Мичель рақибини қўпол тарзда тўхтатиб қолгани боис сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 70'

    Жавад Эл-Ямик қўполлиги учун сариқ карточка олди.

  • 67'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!!! Бу сафар ҳам Луис Суарез жамоасини олдинга олиб чиқди! Ўткир бурчакдан тўп яқин бурчакка жойлаб қўйилди! 1:2!

  • 64'

    Роке Меса ўрнига Мичель ўйинни давом эттиради.

  • 63'

    "Вальядолид"да ўзгариш: Андре Маркос ўрнига Гвардиола Наварро ўйинга қўшилди.

  • 62'

    "Атлетико"да бир йўла 2 ўзгариш амалга ошди: Эрмосо ва Сауль ўрнига Фелиш ҳамда Лоди ўйинга қўшилди.

  • 56'

    ГООООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Анхель Корреа дарвозани ишғол қилди! Фантастик зарба! 1-1!

  • 55'

    Адре Маркос огоҳлантирилди.

  • 54'

    Анхель Корреа жарима майдони ичига ёриб кираётган эди, ҳимоячи тўхтатди.

  • 51'

    "Матрасчилар" тўпни бурчакдан ўйинга киритиб беради.

  • 50 '

    "Атлетико" таймни фаоллик билан бошлади.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+1'

    Биринчи бўлим якунланди! Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга бош ҳакам 1 дақиқа вақт қўшиб берди.

  • 44'

    Сауль тактик фол намойиш этди. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди.

  • 42'

    Зарбалар статистикаси: 5-5!

  • 40'

    "Атлетико" ўйинда мутлақ устун эмас.

  • 39'

    Вайсманнинг зарбасини Облак чиройли тарзда қайтарди!

  • 38'

    Суарез тўпни Карраскога етказди, Карраско эса тўпни ҳимоячига олдириб қўйди.

  • 36'

    Марио Эрмосо бундай қўполлиги учун сариқ карточка олиши мумкин эди, бироқ ҳакам уни аяди.

  • 34'

    "Атлетико"нинг узоқ вақт уюштирган позицион ҳужуми бурчак тўпи билан якунланди.

  • 31'

    Тўп назорати: 42-58!

  • 28'

    Лукас Оласа "Вальадолид"нинг яна бир бурчак тўпини ижро этади.

  • 27'

    Хосе Мария Хименем жарима майдончаси ичидан тўпни боши билан узоқлаштирди.

  • 26'

    Энди Роке Меса бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 25'

    Вальядолид бир амаллаб ҳимоядан чиқиб кетди.

  • 23'

    "Атлетико" такрорий бурчак тўпини ижро этади.

  • 21'

    Янник Карраско бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 18'

    ГООООООООООООООООЛЛЛ!!! Оскар Плано қарши ҳужумни чиройли тарзда якунлади! Ҳисоб очилди! 1:0!!!

  • 17'

    Секин-аста ўзига ўхшаётган "Атлетико" бирин-кетин ҳужумлар уюштиришни бошлади.

  • 16'

    Роке Меса бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 14'

    Анхель Корреа офсайдда қолиб кетди.

  • 10'

    Тони Вильянинг зарбасини Ян Облак қийинчиликсиз қайтарди.

  • 9'

    Янник Каррасконинг узатмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 6'

    "Вальядолид" тўпни назорат қилмоқда. Узатмалар аниқ ва сони кўп.

  • 3'

    У ўйинни давом эттира олади.

  • 2'

    Жавад Эль-Ямик майдонда тиббий ёрдам олмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!