Расман! “Атлетико”нинг икки футболчиси Хитой клубига ўтди
Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби расмий сайти жамоа футболчилари Янник Феррейра-Карраско ҳамда Николас Гайтанлар Хитойнинг “Дальян Ифан” жамоаси сафига кўчиб ўтганлигини маълум қилди.

Карраско 2015 йил ёзида “матрасчилар” сафига келиб қўшилган эди. Бельгиялик футболчи “Атлетико” сафида 124 баҳсда иштирок этиб, 23 та тўп киритишга эришди.

30 ёшли Гайтан эса 2016 йилда “Атлетико”га келган ва ҳозирга қадар жамоа сафида 49 беллашувда иштирок этган ва 4 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга эришган эди.

Ўтган мавсум якунларига кўра, “Дальян Ифан” Суперлига йўлланмасини қўлга киритган эди.