Расман!

Португалиялик ҳимоячи Нельсон Семеду "Вулверхэмптон" аъзосига айланди. Бу ҳақида клуб расмий "Твиттер" саҳифаси маълум қилди.

Маълум бўлишича, Семеду "бўрилар" билан 3 йиллик битимга имзо чеккан. Каталонияликлар португалиялик футболчи трансферидан 30 млн евро миқдорида маблағ ишлаб олган. Шунингдек, бонуслар сифатида яна 10 млн евро кўзда тутилган.

26 ёшли фулбек "кўк-анорранглилар" сафида 3 йил ҳаракат қилиб, 82 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 3 та ассистни ўз номига ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)