Расман! "Барселона" АПЛ клубидан футболчи сотиб олди

Мавсум олдидан жиддий ўзгаришларга қўл урган "Барселона" навбатдаги трансферни эълон қилди.

Клуб матбуот хизмати "Лидс" вингери Рафиньянинг сотиб олинганини эълон қилди. Маълум бўлишича, "кўк-анорранглилар" бразилиялик футболчи учун 58 миллион евро тўлаган. Шунингдек, битимда яна 9 миллион бонус сифатида тақдим этилиши кўзда тутилган.

Томонлар 2027 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. 25 ёшли ҳужумчи "Лидс" таркибида 67 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 17 гол ва 12 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

IMG_20220713_160956

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!