Расман!

“Барселона” клуби ўзининг расмий сайтида жамоа ярим ҳимоячиси Артур Мелони “Ювентус”га ўтганини эълон қилди.

Юқоридаги манбага кўра, “кекса синьора” 23 ёшли бразилиялик футболчи учун каталонияликларга 72 млн евро тўлаган. Яна 10 млн эса бонус ҳисобида берилади.

Эслатиб ўтамиз, Артур “Барселона” сафига 2018 йил “Гремио”дан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида жами 72 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)